Коронавирусга қарши эмланадиганлар рўйхати кенгайди

Matn31-may, 2021, 18:131 daqiqa0 koʻrish

Коронавирусга қарши вакцина оладиганлар рўйхати кенгайди

Бугун, яъни 31 майдан бошлаб, Ўзбекистонда қуйидаги тоифа шахслар коронавирусга қарши эмланиши мумкин бўлди:

✅ чет элга ўқишга борадиган талабалар;
✅ журналистлар, блогерлар, ёзувчилар;
✅ телерадиокомпания ходимлари.

Бунга қадар 65 ёшдан ошган кексалар, фуқаролар билан бевосита ишлайдиган давлат хизматчилари, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, боғча тарбиячилари ва сурункали касаллиги бор инсонлар эмланаётган эди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek