Контракт тўлаш муддати узайтирилдими
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganКонтракт тўлаш муддати узайтирилдими ёки йўқми?
Қоидага биноан, талабалар 2-семестр учун контрактни 1 мартга қадар тўлаши керак. Агар шу муддатгача контрактни тўлай олмаса, унда қоидага биноан, ОТМ раҳбарияти контрактдан қарздор талабаларни ўқишдан четлаштиришга ҳаққи бор.
1 март ҳам ўтди. Қарздорлар анчагина.
Ҳар куни «контрактни тўлаш муддати узайдими, хабарингиз йўқми?» деган ўнлаб саволлар юборишади. Умид билан сўрашади. Менда эса жавоб йўқ.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан илтимос, шу масалага ойдинлик киритиб беринглар. Муддат узайтирилдими ёки йўқми? Жавоби қийин бўлмаса керак.
