Контракт тўлаш муддати йил охиригача узайтирилди
Контрактдан қарзини тўлаш муддати йил охиригача узайтирилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий Телеграм каналида хабар қилинишича, қуйидаги тоифадаги талабалар учун тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 декабрь (шу куни ҳам) кунига қадар узайтирилди:
👉 «суперконтракт» асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун;
👉 бакалавриат ва магистратурасига тавсия этилган хорижий фуқаролар учун;
👉 ОТМларнинг иккинчи ва ундан юқори курсида таҳсил олаётган талабалар учун.
Таклиф: Келгуси йилдан «суперконтракт»ни бўлиб тўлашга рухсат бериш вақти келмадимикин? Ҳозирги қоида бўйича биттада тўлаш керак. Қачон тўлашини нима фарқи бор, 100-200 млнни 1 йил ичида бўлиб-бўлиб тўласа бўлмайдими? Кичкина пул бўлса ҳам майли эди. Бўлиб тўлаш жорий этилса кўпроқ абитуриентлар ўқиш имконини топган бўлармиди дейманда. Агар мабодо 1 йил ичида шунча пулни тўлиқ тўлай олмаса, талабалар сафидан чиқарилади, нима муаммо? Бу шунчаки таклиф холос, гап кеганда айтдим-қўйдимда.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

