Жиззахлик шифокор 34 йиллик таътил пулини ундириб олди

Matn2-mart, 2019, 16:052 daqiqa0 koʻrish

Жиззахда 40 йил бир жойда ишлаган шифокор 34 йил давомида меҳнат таътилига чиқмаган экан — ишдан бўшатишгач, ишхонасидан 68 млн ундириб олибди

Х.Қаюмов 1978 йилдан бери Жиззах вилоят Паталогоанатомия бюросида паталогоанатом врач бўлиб ишлаган. 2018 йили Қаюмов билан меҳнат шартномаси бекор қилинибди (40 йил бир жойда ишлаш — даҳшат!). Меҳнат шартномаси бекор қилинганидан сўнг охирги-ҳисоб китоб қилиниши, хусусан, фойдаланилмаган меҳнат таътиллари («отпускалар») учун пуллик компенсация тўланиши керак. Қаюмовга ўша «отпускалар» учун пул тўланмабди.

Қаюмов ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига шикоят қилган. Шундан сўнг фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига Қаюмовнинг фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация ундиирш ҳақида даъво аризаси киритилган. Ҳисоблаб кўришса, врач Қаюмов Паталогоанатомия бюросидаги 40 йиллик фаолияти давомида 34 йил умуман «отпуска»га чиқмаган экан. Суд шу 34 йилнинг барчаси учун компенсация ундириш ҳақида қарор чиқарибди.

«Касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида даъво аризаси қаноатлантирилиб, 68 миллион 941 минг 44 сўм миқдорида пуллик компенсация тўловлари ундириб берилишига эришилди», — дейилади хабарда. 34 йиллик фойдаланилмаган «отпуска» пули — битта Damas ё Spark’га етгулик маблағ бўларкан. Қойилмисиз?

Касаба уюшмалари федерациясидан маълум қилишларича, «айрим иш берувчилар ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилганда фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация пулларини сўнгги уч йил бериш ҳоллари мавжуд» (айримлари «отпуска» ҳам, «отпуска пули» ҳам бермаса керак). Лекин, федерациядан маълум қилишларича, Меҳнат кодексининг 151-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши шарт. Ҳуқуқларингизни билинг ва улардан фойдаланинг!

Матн: @daryo_live

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek