Жамшид Қўчқоров 2020 йилги бюджет прогнозини тақдим этди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn3 daqiqa0

Бош вазир ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг Сенат ялпи мажлисида бюджет масаласи бўйича сўзлаган нутқидан муҳим қисмлар:

Прогноз:

• 2020 йилда ЯИМнинг 5,5%га, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 6,5%га, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 4%га; капитал қуйилмалар ҳажмининг камида 10%га; чакана савдо айланмасининг 5,6%га; хизмат кўрсатиш ҳажмининг 5,7%га ўсиши прогноз қилинди.

Солиқлар:

• 2020 йилдан бошлаб фойда солиғи ставкаси 12%дан 15%гача оширилади. Бунинг сабаби – бир томондан, давлат бюджети йўқотишларини қисман қоплаш бўлса, иккинчи томондан эса ишловчиларга иш ҳақини фойда орқали берилишини олдини олишдир.
• 2020 йилда юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ 2%, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 12%, кичик корхоналар товар айланмасидан ундириладиган солиқ эса 4% миқдорида сақланиб қолинади.
• cтавкалари абсолют миқдорларда белгиланган солиқлар эса тегишли равишда (алкоголь ва тамаки маҳсулотлари икки босқичда 8% ва 7%, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ эса – 15%) индексация қилинади.

Даромадлар:
• 2020 йил учун Консолидациялашган бюджет даромадлари 159 трлн. сўм ёки ЯИМга нисбатан 24,3% даражасида прогноз қилинмоқда.
• Бевосита солиқлар бўйича тушумлар 2020 йилда 40,7 трлн. сўмни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда.
• Давлат бюджети умумий даромадларининг 45,3%ини билвосита солиқлар ташкил этиб, 58,2 трлн. сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.
• Бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган тушумлар 8,8 трлн. сўм ёки даромадларининг 6,9%и миқдорида прогноз қилинмоқда.

Харажатлар:
• 2020 йил учун Давлат бюджетининг жами харажатлари 131,1 трлн. сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.
• Харажатларининг 53%ини ёки 69,7 трлн. сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ташкил этади.
• Келгуси йилда таълим соҳасига 30 трлн. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда. Шундан:
а) мактабгача таълим соҳасига 5,2 трлн. сўм;
б) умумий ўрта таълим харажатларига 20,9 трлн. сўм;
в) олий таълим муассасалари фаолиятини молиялаштиришга 2,3 трлн. сўм.

❗ 2020 йилда Давлат бюджети даромадлари 128 трлн. 460 млрд. сўм, харажатлари эса 131 трлн. 104 млрд. сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,4% миқдорида тақчиллик билан прогноз қилинмоқда.
(Консолидациялашган Давлат бюджети дефицити ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,5 фоиз).

Ташқи қарз:
• Ўзбекистон ташқи қарзи 1 октябрь ҳолатига 13,5 млрд АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
• давлат ташқи қарзи 2019 йил давомида 1,5 баробарга ошиб йил якунида 15,3 млрд. доллар (ЯИМга нисбатан 25,4 фоиз) миқдорида бўлиши кутилаяпти.
• Халқаро валюта жамғармасининг қўлланмаси асосидаги ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирча қарзимиз хавфсиз даражада, бироқ узоқ муддатда бюджет барқарорлигини сақлаш мақсадида ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган миқдорини 4 млрд АҚШ доллар, давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш учун Ўзбекистон номидан жалб қилинадиган ташқи қарзнинг чекланган ҳажмини 1,5 млрд. АҚШ доллари миқдорида белгилаш таклиф этилмоқда.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek