Ислом молияси соҳасида Малайзия билан ҳамкорлик қилинади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Рустам Абдураупов ва INCEIF раҳбарияти вакиллари ҳамкорлик меморандуми имзоланиши тадбирида

28 февраль куни Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби директори и.ф.д Рустам Абдураупов Малайзиянинг Глобал Ислом Молияси Институти (INCEIF) раҳбарияти билан учрашиб, Ислом молияси соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва механизмларини муҳокама қилишди ҳамда ўзаро англашув меморандумини имзолашибди.

Меморандумда Ислом молияси ва банклари соҳаси бўйича ҳамкорликдаги икки дипломлик магистратура дастурини ишлаб чиқиш, тегишли соҳаларда қисқа муддатли курслар ва алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, Ўзбекистонда рақамли Ислом молияси бўйича қўшма халқаро конференция ташкил этиш ҳамда бошқа тадбирларни ташкиллаштириш назарда тутилган.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek