Ички ишлар вазирлигининг ноқонуний қурилмалар бўйича эслатмаси
Xushnudbek.uzAlbom1 daqiqa0

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг эслатмаси.
“Сўнгги вақтларда аҳоли томонидан суғориладиган ерлардаги ноқонуний қурилмаларни бузиш авж олаётгани учун норозилик кайфияти уйғонишига сабаб бўлаётгани сабабли ҳудудий ички ишлар бошқармаларидан қуйидагиларга қатъий амал қилиш талаб этилади:
1) муаммоли вазиятлар ҳокимият ва маҳаллалар томонидан олдиндан музокаралар ўтказилиб, ҳал этилганлигига қатъий ишонч ҳосил қилгандан кейин жойларга чиқиш;
2) жойларда ҳокимият вакилларига фуқаролар билан мулоқот жараёнида ҳурматсизлик қилмасликларини, ноўрин ва қўпол муносабатда бўлмасликларини тушунтириш, акс ҳолда, ўзларига нисбатан қонуний тартибда чора кўрилиши билан қатъий огоҳлантириш;
3) аҳоли ва ҳокимият вакиллари ўртасида зиддиятлар вужудга келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатни аввалдан бартараф этиш чораларини кўриш;
4) ходимларнинг аҳоли ва ҳокимият вакиллари билан бўлган муносабатларида бирёқламаликка, шунингдек, ҳиссиётларга берилиш каби ҳолатларга йўл қўймаслик”.
👉 @xushnudbek 👈

