ИИВ Камолиддин Раббимовнинг йўқолиб қолгани бўйича баёнот берди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг йўқолиб қолгани бўйича ИИВ баёнот берди

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани «Чақар» маҳалласида ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида, фуқаро К.Р. (Камолиддин Раббимов) хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашиб, уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармаган.

Ҳолат юзасидан фуқаро К.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддалари билан материаллар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судига юборилган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 488
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek