Ҳукумат аъзолигига номзодлар кўриб чиқилмоқда

Matn22-yanvar, 2020, 13:201 daqiqa0 koʻrish

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги таркибдаги Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Жумладан:

Очилбой Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига номзод сифатида кўрсатилди.

Азиз Абдуҳакимов эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига номзод сифатида кўрсатилди. Эътиборли томони, бу янги лавозим. Демак, Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси бир пайтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари ҳам бўлади. Азиз Абдуҳакимов Бош вазир ўринбосари бўлишидан олдин айнан Туризм қўмитаси раиси бўлиб ишлаган эди.

Воқеалар ривожини кузатамиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek