Давлат ва жамоат ташкилотларида янги тайинловлар
Тайинловлар:
👉 Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Раҳмат Маматов (расмда чапдан биринчи) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раиси (халқ тилида «Маҳалла» кенгаши) лавозимига сайланди. Энди у сенатор бўлади, бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ўз нутқида маълум қилганди;
👉 «Маҳалла» кенгаши раислигидан кетган Шавкат Жавлонов (расмда ўртада) Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланди;
👉 «Нуроний» жамғармаси раислигидан кетган Шуҳрат Жалилов (расмда ўнгдан биринчи) Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари ташкилотлари Республика Кенгаши раисига маслаҳатчи этиб тайинланди. Унинг ўрнига аввалроқ Содиқжон Турдиев «Нуроний» жамғармаси раиси бўлганди.

