Германия билан авиақатновлар қайта тикланиши мумкин
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa3
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотдан келиб чиқсак, демак Германияга қўйилган тақиқ олиб ташланган. 11 январдан бошлаб Германия билан авиақатновлар қайта тикланиши мумкин. Чунки 1 февралгача чеклов узайтирилган давлатлар рўйхатида Германия йўқ, 21 декабрдаги чекловларда бор эди.
Қизиқ, демак Германияда аҳвол яхшиланганми? Ёки Германияда хавф тўлиқ бартараф этилганми?
Маълумот учун: worldometers.info сайти маълумотларига ишонадиган бўлсак, Германияда коронавирусга чалиниш бўйича сўнгги 5 кунда 100 мингдан ортиқ янги ҳолатлар аниқланган. Ушбу давлатда кўрсаткичлар тебраниб турибди.
👉 @xushnudbek 👈

