Фахрий журналистларга моддий кўмак берилмоқда

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Масс-медиа фондининг табрикномаси ва Xavfsiz yordam лойиҳаси доирасидаги банк карталари

Фахрий журналистларга моддий кўмак

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди карантин даврида фахрий ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож юздан ортиқ журналистларга озиқ-овқат жамланмалари етказиб берган эди.

Бу «Xavfsiz yordam» лойиҳаси доирасида журналистларга кўмак беришнинг биринчи босқичи бўлганди.

Масс-медиа фонди 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни арафасида лойиҳанинг иккинчи босқичига старт берди. Бунда журналистлар ҳамжамияти томонидан шакллантирилган рўйхат асосида моддий ёрдамга муҳтож фахрий касб вакилларига ҳисобида 1 миллион сўмлик маблағ мавжуд бўлган пластик карталар навбати билан тарқатилмоқда.

«Умид қиламизки, мазкур чоралар ҳозирги мушкул вазиятда оз бўлсада кўмак ва ёрдам бўла олади», - дейилади фонд хабарида.

@massmediauz

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek