Эркин Воҳидовнинг қатағон даври ҳақидаги шеъри
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganШунчаки. Яхши шеър. Қатағон даврлари ҳақида. Сиз билан улашгим келди.
Эгил, ўзни пана қил,
Борлигингни билдирма.
Йўталганга ўн беш йил,
Аксирганга йигирма.
Кар бўл, кўр бўл, тишла тил,
Бошга бало келтирма.
Гапирганга ўн беш йил,
Эшитганга йигирма.
Қаламингни душман бил,
Қоғоз узра жилдирма,
Роман ёзсанг - ўн беш йил,
Достон ёзсанг - йигирма...
© Эркин Воҳидов
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek



