Ер участкаларини сотишнинг янги тартиби белгиланди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Энди ер фақат онлайн аукционда сотилади
Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни имзолаган Фармонга кўра, 2021 йил 1 августдан бошлаб:
✅ Ер участкалари:
➖ хусусий секторга – мулк ва ижара ҳуқуқи асосида;
➖ давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.
✅ Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;
✅ Барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилади;
✅ Айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
❗️ Туман ва шаҳар ҳокимларнинг:
➖ ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш;
➖ ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;
➖ суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш тўғрисида қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинади.
👉 @xushnudbek 👈


