Бузилаётган реклама конструкцияси Spark устига тушди

Albom9-iyun, 2021, 11:392 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

«Ғофур Ғулом» боғи олдида суд қарорисиз бузилаётган реклама конструкцияси йўлда ҳаракатланаётган “Spark” устига тушди.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, масъуллар йиқитилган конструкция туфайли автомобилга етказилган зарар икки ўртада, 50/50 тарзида қопланишини айтган. «Биз ҳам буйруқни бажаряпмиз, пулини тўлаб беролмаймиз», дейишган.

Ҳайдовчи бунга рози эмаслигини айтиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимини чақирган. Унинг айтишича, ЙҲХ ходими ҳам ҳокимлик вакилининг гапларини қувватлаб, бу «баҳсли вазият» эканини билдирган ва автомобилни жарима майдонига олиб бориб қўйган.

Охир-оқибат “Spark”нинг ўзи айбдор бўлиб чиқмаса бўлди, ишқилиб.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek