Депутатликка номзодлар учун муҳим маслаҳатлар
Депутатликка номзодларга маслаҳатлар
Ҳурматли, номзод!
Сизни эртага катта синов кутиб турибди. Агар эртанги сайловларда ҳақиқатда кўп овоз олишга кўзингиз етиб турган бўлсаю, аммо аввалги йиллардаги каби турли қинғирликлардан хавотир олаётган бўлсангиз, унда қуйидаги маслаҳатларимни диққат билан ўқиб чиқинг.
Бу ёш бола нимани ҳам ўргатарди, дейишингиз мумкин. Аммо ишонинг, бу жараёнларда озми-кўпми тажрибам бор.
Унутманг, ушбу фикрлар ўтган сайловлар тажрибасидан келиб чиқиб айтилмоқда, балки жорий сайловда бундай ишлар қилинмас (шунга қаттиқ ваъда беришмоқда) ва бу маслаҳатларнинг Сизга ҳожати ҳам бўлмас.
...
Сайловга аралашишга ҳаракат қилган инсонлар аслида ўз манфаатлари йўлида демократик қадриятлар, халқ ишончи ва Ўзбекистон имижини ҳам пуллашга тайёр бўлган муттаҳамлардир. Бунақалардан сира қўрқманг ва ҳайиқманг. Ўзингизга ва Сизга овоз берган минглаб сайловчиларга ишонинг, шунинг ўзи етади.
Ҳурматли, муносиб номзодлар!
Қонун чиқарувчи ҳокимият вакили бўлиш йўлидаги мардонавор курашингизда Сизларга чин дилдан омадлар тилайман. Мамлакат тақдирига бефарқ, мустақил фикри йўқ ҳамда энг асосийси - халқ аслида овоз бермаган ноинсоф номзодларнинг сайланмаслигига тилакдошман.
Мақолани батафсил қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин:
https://teletype.in/@xushnudbek/SkLk1njCB
Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
