Давлат мулкидан фойдаланиш бўйича Президент фармони

Matn20-fevral, 2019, 10:181 daqiqa0 koʻrish

«Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида​» Президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра:

👉 давлат мулки объектларини сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказиш муддати 2020 йил 1 январга қадар узайтирилди;

👉 «Электрон онлайн-аукционларни ташкил қилиш маркази» давлат унитар корхонаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказилди, бунгача МИБ қошида эди;

👉 давлат мулки объектларини (акциялардан ташқари) сотиш бўйича савдолар “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида амалга оширилиши белгиланди;

👉 2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади;

👉 “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нарх бўйича қўйилган давлат кўчмас мулк объектлари улар тўлиқ сотилмагунга қадар савдолардан олинмайди;

👉 ваколатли давлат органлари қарорлари бўйича сотилган давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларини мажбурий равишда нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди;

👉 “Ноль” харид қийматида сотишда, шу жумладан, аввал сотилган давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилган деб қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йил давомида янги иш ўринларини сақлаб қолиш тартиби бекор қилинди.

Фармоннинг тўлиқ матни

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek