Чет элдаги фуқароларни олиб келиш учун чартер рейслар графиги

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ чет элдаги фуқароларимизни чартер рейслар орқали олиб келиш ишлари давом эттирилмоқда.

Чартер рейслар графигига мувофиқ:

👉 24-27 март кунлари ҳар куни Россия Федерациясининг Москва шаҳридан 1 тадан жами 4 та рейс (РФ маҳаллий вақти бўйича соат 17:00да);

👉 Туркиянинг Истанбул шаҳридан 24 ҳамда 27 март кунлари 2 та рейс (Туркиянинг маҳаллий вақти бўйича соат 23:00да) амалга оширилади.

👉 Шунигдек, Кореянинг Сеул шаҳридан 29 март куни чартер рейс (вақти аниқланмоқда) амалга оширилади.

👉 Худди шу каби келгуси ҳафтада ҳам Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Туркиянинг Истанбул, БААнинг Дубай шаҳарларидан фуқароларимизни юртимизга чартер рейслари орқали олиб келиш ишлари давом этмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, самолёт экипажи аъзолари ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан, коронавирус инкубацияси давридан келиб чиқиб, карантин остида сақланишини ҳамда махсус комиссия томонидан мазкур масалани имкон қадар қисқа муддат ичида бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини инобатга олган ҳолда, чет элда бўлиб турган фуқароларимиз томонидан сабрли бўлишлари сўралади.

Чартер рейслар орқали мамлакатимизга олиб келинадиган барча фуқаролар махсус комиссия талабларига мувофиқ, махсус текширувлардан ўтказилади ва қатъий равишда республиканинг ҳудудларида карантин тадбирлари учун ташкил этилган санаторий ва бошқа муассасаларда 14 кунлик карантинда назоратда сақланади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek