Заковат бўйича Талабалар кубоги-2018 ғолиблари аниқланди

Matn16-noyabr, 2018, 16:361 daqiqa0 koʻrish

Manba:Zakovat intellektual klubi

Чемпион аниқланди

«Заковат» бўйича «Талабалар кубоги-2018» турнирининг республика босқичи ўз якунига етди. Ўта қизғин курашларга бой ўтган турнирда қуйидаги ОТМлар жамоаси кучли учликни банд қилишди:

1-ўрин: Тошкент педиатрия тиббиёт институти
2-ўрин: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
3-ўрин: Тошкент тиббиёт академияси

Энг қизиғи чемпион бўлган Тошкент педиатрия тиббиёт институти жамоаси саралаш босқичида 6-ўринни эгаллаб, финалга чиққан 15 та жамоа ўртасида энг ёмон натижа кўрсатган эди. Лекин омад бугун улар томонда бўлди.

Энди келгуси ҳафтада ТПТИ жамоаси «Заковат» кўрсатувининг махсус сонида иштирок этади. Келгуси йил бошида эса Италиянинг Турин шаҳрида бўладиган ўқув семинарида қатнашади.

Барча ғолибларни чин қалбдан табриклаймиз.

Шу билан илк маротаба ташкил этилган ва 80та олий таълим муассасаси қатнашган «Талабалар кубоги» турнири ўз ниҳоясига етди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистондаги энг йирик интеллектуал турнирни ташкил этган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига, Халқаро меҳнат ташкилотига ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига «Заковат» клуби номидан миннатдорлик билдирамиз.

Умид қиламизки, бу охиргиси эмас, ҳали яна бу каби тадбирлар кўп маротаба ташкил этилади.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek