Бош прокурор Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Бухоро вилоятидаги сайёр қабуллари жадвали

БОШ ПРОКУРОР 2-3 АПРЕЛ КУНЛАРИ БУХОРО ВИЛОЯТИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗАДИ

Жорий йилнинг 2-3 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказади.

2019 йил 2 апрель куни Жондор тумани мусиқа ва санъат мактаби биносида Қоракўл, Олот, Жондор, Пешкў, Ромитан, Шофиркон ҳамда Бухоро туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилади.

3 апрель куни эса Когон шаҳар ҳокимлиги биносида Бухоро ва Когон шаҳри, шунингдек Когон, Ғиждувон, Вобкент, Қоровулбозор туманлари аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтади.

«Бош прокурор қабулига киришни хоҳлаган фуқаролардан айнан қайси масалада мурожаат қилиш истагида эканликлари ҳақида имконият даражасида аввалдан Бухоро вилояти прокуратурасига 65-221-70-23 телефон рақами орқали мурожаат қилишларини сўраймиз. Бу мурожаатингизни манзилли ўрганиш ва жойида ҳал этиш имконини яратади», - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek