Boliviya va Qirgʻizistonda IVL apparatlari bilan bogʻliq korrupsiya
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Коронавирус, ИВЛ ва коррупция
Пандемия бошлангандан бери Боливия ҳукуматининг коррупция билан боғлиқ можаролардан боши чиқмаяпти. Гап шундаки, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитой компаниясидан 324 та сунъий нафас олиш аппарати (ИВЛ)ни қиммат нархда сотиб олган. Вазирлик ҳар бир аппаратни 35 минг доллардан харид қилган. Ваҳоланки, мазкур аппаратларни бозорда 13 минг атрофида топиш мумкин бўлган. Тахминларга кўра, маҳаллий амалдорлар 6 млн доллар атрофида пул ишлаган. Энг ёмони, қиммат бўлиши етмагандай, яна аксарият аппарат бузуқ бўлган. Бу пандемия бошланганидан бери учинчи йирик коррупциявий можаро ҳисобланади.
Қирғизистонда ҳам худди шундай муаммога дуч келинган. Битта ИВЛ аппарати қарийб 32 минг доллардан харид қилинган. Қирғиз матбуоти ушбу аппаратни 13 минг доллар атрофида топиш мумкинлигини ёзишган эди.
Ўзбекистон ҳам пандемия бошланганида 500 та ИВЛ аппаратини 5,75 млн долларга харид қилган эди (биттаси ўртача 11 минг 500 доллардан).
Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари бўйича батафсил маълумотларни эълон қилишни бошлади. Унда кимларга маблағ ажратилгани ва тузилган шартномалар ҳамда етказиб берувчиларнинг бенефициарлари, мақсади бўйича маълумотлар ўрин олган.


