Шавкат Мирзиёев абитуриентларга омад тилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Шавкат Мирзиёев абитуриентларга омад тилади

Кўксарой қароргоҳида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир давом этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев юртимизда илм-фанга қаратилаётган эътибор ҳақида гапирар экан, олий ўқув юртига ҳужжат топширган йигит-қизларга имтиҳонларни муваффақиятли топшириб олишида омад ва зафарлар тилади, дея хабар бермоқда ЎзА (@uzauz) мухбири.

Мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар обрўйини янада юксалтириш кераклиги таъкидланди.

– Шундагина бугунги 1-синфдаги фарзандларимиздан 15-20 йил ўтиб, албатта, Улуғбек, Беруний, Ибн Синолар етишиб чиқади. Мен бунга албатта ишонаман, – деди Президент.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek