Божхона расмийлаштируви учун сарфланган вақт натижалари
Божхона расмийлаштируви учун қайси постда қанча вақт сарфланмоқда? Апрель ойи натижалари билан танишинг!
Давлат божхона қўмитаси ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчилари томонидан товар ва транспорт воситаларининг экспорти ва импортида божхона расмийлаштируви учун сарфланган ўртача вақти ҳақида божхона постлари кесимида 2019 йил апрель ойи якунларини эълон қилди.
✅ Экспорт
Апрель ойи якунларига кўра, товарларни "экспорт" божхона режимига расмийлаштириш учун сарфланган вақт бўйича республикамиздаги 53 та ТИФ божхона постлари орасида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Самарқанд” ТИФ божхона пости етакчилик қилмоқда.
Бу ерда экспорт божхона юк декларацияларини расмийлаштириш учун ўртача 17 дақиқа 47 сония сарфланган.
Ундан кейинги ўринларни 25 дақиқа 24 сония билан Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг “Қарши тола” ТИФ божхона пости ҳамда 26 дақиқа 5 сония билан ушбу бошқарманинг “Талимаржон” ТИФ божхона пости эгаллади.
✅ Импорт
Товарларни импорт божхона режимига расмийлаштириш учун сарфланган вақт бўйича республикамиздаги 52 та ТИФ божхона постлари орасида Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод” ТИФ божхона пости етакчилик қилмоқда.
Бу ерда импорт божхона юк декларацияларини расмийлаштириш учун ўртача 50 дақиқа 24 сония сарфланган.
Ундан кейинги ўринларни 1 соат 15 дақиқа 3 сония билан Навоий вилояти божхона бошқармасининг “Навоий индустриал” ТИФ божхона пости ҳамда 1 соат 21 дақиқа 45 сония билан Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Қоровулбозор” ТИФ божхона пости эгаллади.
Тўлиқ рўйхат билан ушбу саҳифа орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
- 😱 1

