Биз биргамиз ижтимоий лойиҳаси доирасида савдо ярмаркаси
Xushnudbek.uzVideo2 daqiqa0tahrirlangan“Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси
Бугун соат 11:00 дан 15:00 га қадар Ёшлар ижод саройида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар Республика савдо ярмаркаси бўлиб ўтади.
Махсус савдо расталарида турли хилдаги буюмлар, маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ ўз маҳсулотларини реализация қилишда турли қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлари сотилади.
Адлия вазирлиги барчани ушбу савдо ярмаркасида иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларни эҳтиёжларини қондириш, жумладан яшаш шароитларини яхшилашга озгина бўлсада ўз ҳиссангизни қўшишга чақиради.




