Байрам арафасида иш вақти бир соатга қисқартирилади
Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!
Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун - ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.
Бу дегани, кечки соат 6 гача ишлайдиганлар бемалол 17:00 да ишини якунлаши мумкин.
P.S.: Ҳа, айтганча, ярим ҳазил, ярим чин гапирадиган бўлсак, соат тунги 12 ёки 1 гача ишлаётган айрим давлат органлари ходимлари эса, 11-12 ларда кириб бошлиқдан кетишга рухсат сўраши мумкин. Лекин бу Меҳнат кодексида кўрсатилмаган, соат 11 да рухсат сўраганиз учун ишдан ҳайдаворишса, менданмас, айтиб қўяй 😃
(аслида бунга кулишмас, йиғлаш керак)
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ



