Хорижга хизмат сафари харажатлари оширилиши кутилмоқда

Matn29-avgust, 2018, 19:041 daqiqa0 koʻrish

Айтишларича, вазирликлар ва ташкилотлар ходимларининг хорижга хизмат сафарига юборилганда ажратиладиган суткалик харажатлар меъёрларини ошириш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда «суточный» тўловлар МДҲдаги бошқа давлатлар билан солиштирганда нисбатан камроқ белгиланган.

Масалан, бошқа давлатларда МДҲ давлатларига хизмат сафари учун кунига 30-80 АҚШ доллари берилса, бизда бу 25 доллар этиб белгиланган.

Бошқа давлатлар Осиё давлатлари учун кунига 35 дан 100 долларгача «суточный» берса, бизда ўртача 40 доллар берилади.

Европа учун қолганлар 50 дан 100 еврогача беради, бизда бу ўртача 40 евро.

АҚШга қолган давлатлар кунига 60 дан 100 долларгача берса, бизда 45 доллар берилади.

Лойиҳага кўра, «суточный»лар миқдори давлатларга қараб бироз кўпроқ қилиб белгиланиши мумкин. Айрим мисоллар:

МДҲ – 35 доллар (Москва ва Санкт-Петербург 45 доллар);
АҚШ – 50 доллар;
Германия, Франция, Испания, Италия – 55 евро (илгари 40);
Буюк Британия – 55 доллар (илгари 30 фунт);
Япония – 120 доллар (илгари 100);
Ж.Корея – 50 доллар (илгари 45).

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek