Арис шаҳридаги ҳарбий омборда портлаш юз берди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo2 daqiqa0tahrirlangan

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳридаги ҳарбий қисмда ўқ-дорилар сақланадиган омборда портлаш рўй берган.

Портлаш маҳаллий вақт билан соат 9.20 ларда бўлган. Туркистон вилоятида фавқулодда вазият эълон қилинган. Шаҳар аҳолиси эвакуация қилинмоқда. Биринчи партияда 40 та автобусда аҳоли шаҳардан олиб чиқиб кетилган.

Арис шаҳри Тошкентдан 180 км узоқликда жойлашган. Қўшниларимизга сабр тилаймиз ва тезда ҳалокат оқибатларини бартараф этишларига тилакдошмиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek