Инсон ҳуқуқлари ва ОАВда шахс дахлсизлиги масаласи
Апрель ойидаги хабардан парча:
"Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи в.б. Шаҳноза Якубджанова журналистларнинг ҳаракатларига баҳо бериб, қонунчилик талабларига риоя қилиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
«Сўзсиз, ўсиб келаётган авлод келажаги учун, уларни бой тарихий-маънавий қадриятлар руҳида тарбиялаш муҳим. Шу билан бирга, одоб-ахлоқ қоидалари жамиятда фуқароларнинг дунёқараши, эътиқоди, шахсий фазилатлари ва бошқа омиллардан келиб чиқиб шаклланади. Адлия вазирлиги тарбия муҳимлигини, лекин бу инсон ҳуқуқларининг узилиши ҳисобига эришилишига йўл қўйиб бўлмаслигини қайд этади», — дейилади Шаҳноза Якубджанова баёнотида.
Адлия вазирлиги ОАВ вакилларига фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқлари олий қадрият эканини инобатга олишга чақирди.
Адлия вазирлиги келгуси кўрсатувларни тайёрлашда қонунчилик талабларига риоя этиш зарурлигини таъкидлаб ўтди."
Иқтибос тугади.
ШАХСИЙ ФИКРИМ:
Суд ҳукми чиқмагунгача ҳатто энг оғир жиноят (масалан, одам ўлдириш) содир этганликда гумон қилинаётган учига чиққан рецедивист жиноятчиларнинг ҳам юзини ОАВда очиқ кўрсатиш мумкин эмас, масалан. Чунки у ҳали гумон қилинмоқда, айби тўла исботлангани йўқ, шунинг учун унинг юзини халққа жиноятчи сифатида кўрсатиб бўлмайди. Мабодо эртага оқланса ва унинг айби исботланмаса, барибир халқнинг катта қисми уни жиноятчи сифатида қабул қилаверади, ҳаммага "мен оқландим", деб айтиб чиқолмайдику. Ўша инсоннинг оиласи, фарзандлари, яқинлари олган руҳий зарба, яъни маънавий зарарни эса ҳеч қандай оқлов ёки пул билан тиклаб бўлмайди.
Бу ҳали инсоннинг юзи ҳақидаги талаб. Ҳаттоки инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан исм-шарифини эълон қилиш ҳам мумкин эмаску. Бўлмаса худди шу фамилияли одамлар тиқилиб ётибди, лекин барибир исм-фамилия хабарларда берилмаслиги керак, қисқартирилган ёки ўзгартирилган шаклда бериш мумкин.
Бу гаплар ўта оғир жиноят содир этган жиноятчилар ҳақида кетмоқда. Энди Сиз худди шу ҳолатни ҳеч қандай жиноят ёки қонун бузилиш ҳолатига йўл қўймаган оддий ўқитувчилар мисолида тасаввур қилиб кўринг.
Гап унинг кийими тўғри ёки нотўғрилигида эмас. Калта ёки узунлигида ҳам эмас. Гап ўзи умуман формада эмас (ростдан жонга тегди шу форма можароси).
Гап ИНСОННИНГ ШАЪНИ, ҚАДР-ҚИММАТИ ҳақида!
Ҳой, одамлар, ўша ўқитувчи ёки ўқувчи - инсон! У шахс! У эркин фуқаро!
Шу мавзу доирасида шунақанги пойинтар-сойинтар изоҳлар, тушунтиришлар берилмоқдаки, на кулишни, на йиғлашни билмайсан.
Масалан, шулардан бири - нима эмиш, ўша ўқитувчининг исми эълон қилинмаган эмиш. Исмини эълон қилмасдан расмини ёки тасвирини берса бу инсон ҳуқуқларининг поймол бўлиши ҳисобланмасмиш... Мантиқни қаранг.
Яхши, унда мен худди шу репортаж тепасида турган инсонларнинг расмини эълон қилиб, исм-фамилиясини ёзмасдан хоҳлаган гапимни гапиришим мумкинми? Ғинг дейишса, Сизнинг исмингизни айтмадимку ҳеч қаерда, фақат расмингизни қўйганман, десам бўладими? Абсурд, хуллас.
Ээээээнг алам қиладигани, ёш болачаларни, муҳтарам устозларни оммага худди жиноятчидай қилиб, орқа фонда ваҳимали овоз билан матн ўқиб, уларни маънавиятсизга чиқараётганлар бу ишларини бемалол яна давом эттиришлари мумкин ва қаерда хатога йўл қўйганларини, халқ нима учун норози бўлаётганини тан олмасдан "меники тўғри, тушундингми, сенинг фикринг эса мен учун бир тийин" принципида давом этишади, катта эҳтимол билан. Бу ачинарли, жуда ачинарли...
Буларнинг барчаси албатта ИМҲО.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

