Андижонда бепул Wi-Fi зонали электрон кутубхона очилди
Андижонда янги кўринишдаги бепул wi-fi зонали электрон кутубхона очилди
Андижон шаҳрида Бобур номли вилоят драма театри олдидаги фаввора ёнида вилоят ҳокимининг ташаббуси билан бепул кутубхона пайдо бўлган эди. Кеча эса худди шу манзилда бепул wi-fi зонали электрон кутубхона ташкил этилибди.
Бу кутубхонанинг бошқаларидан фарқи, унда ҳар қандай китобни бепул wi-fi орқали тармоққа уланиб, бемалол электрон вариантда ўқиш мумкин.
Ҳозирда, Андижон шаҳрининг белгиланган манзилларига бу каби бепул wi-fi зонали электрон кутубхоналарнинг 12 таси ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
Манба: andijan.uz
P.S.: Wi-Fi пароли андижонликлар табиатига роса мос бўлибди ома лекин 😉
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

