Абитуриентларга тест учун тўланган пуллар қайтарилади
Узрли сабаб билан тестда иштирок этмаган абитуриентларнинг тўлови қайтарилади
ДТМ хабарига кўра, 2 тоифа абитуриентларга тўлов қайтарилади:
1️⃣ дастлаб тест синовлари ўтказиладиган таълим йўналишига рўйхатдан ўтган ва тўловни амалга оширган, кейинчалик эса танлаган таълим йўналишини тўлиқ ижодий имтиҳон бўладиган йўналишга ўзгартирган абитуриентларнинг ёки шу каби тўловни нотўғри амалга оширганларнинг тўловлари ҳозирги кунда ДТМ томонидан абитуриентларга қайтарилмоқда;
2️⃣ тест синовларидан сўнг, узрли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг тўловлари қайтарилади.
Аммо ДТМ қайси сабаблар узрли деб ҳисобланишига ойдинлик киритмаган. Катта эҳтимол билан, бу ерда коронавирусга чалиниб ёки унда гумон қилиниб, карантинга олинганлиги сабабли тестга кира олмай қолган абитуриентлар назарда тутилмоқда шекилли.
👉 @xushnudbek 👈

