Абитуриентлар учун қабул тўловларини онлайн амалга ошириш
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0Нима учун бунчалар ўзимизни қийнашни яхши кўрамиз-а?
Кун.уз нашри мухбирлари ТДТУ, ТДПУ, ЎзМУ ва ТТАга бориб, қабул жараёнларини кузатибди. Мақолада навбатлар кўплиги, ДТМ серверида узилишлар бўлаётгани ҳақида баён қилинган.
Хусусан, аввалги йилда битирган абитуриентларнинг қабул учун тўловни (101 минг сўм) амалга оширишда муаммога дуч келаётгани ҳақида қуйидаги гаплар бор:
• «Ҳар икки кунда ҳам узун навбатлар юзага келди. Шанба куни эса ОТМ ҳудудида ташкил қилинган банк кассаси ишламаётганини, абитуриентлар тўлов қилиш учун университетдан ташқарига чиқишга мажбур бўлишаётгани, бу ҳам навбатлар ҳосил бўлишига таъсир қилаётганини кўриш мумкин эди»;
• «Ота-оналар бу навбатлардан ва университет ҳудудида кассалар ишламаётганидан норозиликларини билдириб ўтишди»;
• «Фақат абитуриентлар учун тўлов кассалари қабул бўлаётган бинода жойлаштирилса абитуриентларга ҳам, уларнинг ота-оналарига ҳам қулайлик яратилар, узун навбатларнинг олди олинган бўларди».
Нима учундир бизда замонавий ўзгаришларни қабул қилишимиз жуда қийин кечади. Ўзимизни қийнаб бўлса ҳам, албатта ибтидоий ва қийин йўлларни танлаймиз.
Ахир тўловларни мобил телефоннинг ўзидаёқ 5 дақиқага қолмасдан амалга оширса бўлади-ку! Ҳозир деярли ҳаммада пластик карточка бўлса, интернет бўлса, смартфон бўлса, яна нима муаммо?
Соатлаб иссиқда тургандан кўра, электрон тўлов орқали тўласам яхшимасми, дейдиганлар кам топилганига ҳайрон қоляпман. Балки хабари йўқлиги учун шундайдир ёки янги тизимга ишончсизликдандир...
Ҳурматли, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари! Ўзларингизни қийнаманг, вақтингизни беҳудага сарфламанг. Тўловларни онлайн тўланг. Замонавий бўлинг, кўчада XXI асрлигини унутманг.
👉 @xushnudbek 👈
