Абдулла Арипов ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнати ҳақида
Абдулла Арипов, Ўзбекистон Бош вазири:
«Президентимиз “Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман”,— дедилар. Айрим раҳбарлар ўқитувчини мажбурий меҳнатга жалб этишга ўрганиб қолган. Содда тилда айтганда, бунга улардаги “хумор” тутиши сабаб бўлмоқда. Шифокорлар тили билан айтганда “хумор”ни жарроҳлик аралашуви ёрдамида бартараф этишимиз керак.
Ўқитувчиларга яхши ойлик тўланмагани учун кўпчилик яхши кадрлар бошқа соҳаларда меҳнат қилишга мажбур бўлмоқда. Ўқитувчи касбининг обрўси тушиб кетганлиги боис ҳозир мактабларда деярли эркак ўқитувчилар қолмаган.
Таълим соҳасини молиялаштириш масаласи Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплекси раҳбари Азиз Абдуҳакимовга топширилади. Маблағлардан мақсадсиз фойдаланишга барҳам берилиши керак»
Манба: Daryo.uz
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
