Бюджет ташкилоти ходимларига мажбуран товуқ сотилмоқда

Matn21-iyun, 2018, 10:361 daqiqa0 koʻrish

Навоий вилояти аҳолисига, аниқроғи бюджет ташкилоти ходимларига мажбуран товуқ сотишаётгани ҳақида каналимда аввалроқ ёзган эдим [https://t.me/xushnudbek/74].

Бу ҳақида Gazeta.uz ҳам ёзиб чиқди.
https://www.gazeta.uz/ru/2018/06/20/hens/

Ҳар доимги ўша машҳур принцип Навоийда ҳам амалда: салла деса, каллани олиш керак.

Халқни тадбиркор қилиш хайрли ғоя, лекин бу мажбуран амалга оширилиши керак эмас. Мажбурий тадбиркорлик фойда келтирмайди барибир, аксинча кони зиён.

Масалан, Андижон томондан ҳам шу каби хабарлар келиб турибди. Масалан, коллеж ўқитувчилари телефон қилиб, директор ходимларга мажбуран 17 млн. кредит оласан, деган шарт қўяётган эмиш. Сифат эмас, сонга ишлаш, статистикани бўрттиришга ҳаракат қилиш яхшиликка олиб келганини ҳали ҳеч ким кўрмаган. Ҳеч дарс бўлмас эканда бизга.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek