Жорий йилда ҳам супер-контракт тартиби амал қилади
Супер-контракт бу йил ҳам борми?
#abituriyent
Ушбу саволни жуда ва жуда кўпчилик бермоқда. Ҳали тест синовлари бошланмасидан шу саволни берганлар ҳам кўп эди. Улар аслида пессимист эмас, аксинча реалистлардир, ўз билимига холисона баҳо бера олишади 😊
Демак, жорий йилда ҳам супер-контракт бўлади. Кундузгида ҳам, сиртқида ҳам, кечкида ҳам. Ҳаттоки янгилик сифатида илк марта магистратурада ҳам супер-контракт тартиби амал қилади.
Нархлари ҳозирча аниқ эмас. Бу ҳақида тегишли қарор қабул қилиниши билан хабар қиламиз. Лекин ўтган йилгидан кўп ҳам фарқ қилмаса керак.
Супер-контрактда ўқиш учун камида 56,7 балл тўплаш керак.
Мабодо 56,7 баллдан камроқ (ҳаттоки 1 балл) тўпланса ҳам ўқиш имконияти яратилади, фақат унинг нархи суперконтрактдан ҳам қимматроқ, аниқроғи унинг 2 баравари миқдорида бўлади. Бу тартибга ўтган йили шартли равишда «супер-мупер контракт» деб номлагандим :)
Маълумот учун, супер-контракт фақат биринчи йил учун тўланади. Талабалар биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдори асосида (яъни эл қатори) ўқишини давом эттирадилар.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈


