Заковат қишки мавсуми ва янги пул мукофотлари
❗️Бугун "Заковат"ни ўтказиб юборманг!
Бугун соат 21:30 да "Миллий" телеканалида Зафар Раҳимов жамоаси 2022 йилнинг қишки мавсумида илк ўйинни бошлаб беради.
Шунингдек, мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида соат 21:30 дан бошлаб @zakovat Телеграм каналида овозли ҳамда матнли трансляция ҳам ташкил этилади. Саволларни ушбу каналда биргаликда муҳокама қилишингиз мумкин.
⚡️⚡️⚡️Томошабинлар учун супер янгилик!
Энди “Заковат”га савол йўллаб катта пул мукофотлари ютиб олишингиз мумкин. Сизни оддий ўйинларда 1 млн сўмдан 6 млн сўмгача, мавсум финалида 25 млн сўмгача мукофот кутмоқда.
‼️ Агар саволингиз йил финалида энг зўр савол деб топилса, унда 1️⃣0️⃣0️⃣ млн сўм (!!!) пул мукофоти берилади🤩💰
Савол юбориш шартлари ва манзилини бугунги кўрсатувда эълон қилишади.
👍 Кўпроқ китоб ўқинг, қизиқарли саволлар тузинг ва миллионерга айланинг! “Заковат”ни кўришни эса канда қилманг!
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2297

