Закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

Matn9-aprel, 2021, 16:491 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

❗️Мусулмонлар идораси Фатво ҳайъати закот, фитр садақа ва фидя миқдорини белгилади

Унга кўра, 2021 (ҳижрий 1442) йил учун:

✅ Бу йилги ЗАКОТ нисоби 27 млн 200 минг сўм деб белгиланди.
Зарур эҳтиёждан ташқари бир йил давомида 27 млн 200 минг сўм ва ундан ортиқ маблағга эга бўлган мусулмон киши жами маблағининг қирқдан бирини закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

✅ ФИТР садақасининг миқдори:
➖буғдойдан 2 кг 10 000 (ўн минг) сўм;
➖арпадан 4 кг 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
➖майиздан 2 кг 80 000 (саксон минг) сўм;
➖хурмодан 4 кг 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя қилади.

✅ Фидя миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати қийматида бўлиб, бугунги кунда бу ўртача 25 000 (йигирма беш минг) сўмга тўғри келганидан, бу йилги ФИДЯ миқдори бир кун учун 25 000 (йигирма беш минг) сўм, бир ойга 750 000 (етти юз эллик минг) сўм деб белгиланди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek