Ю-Репорт: Ёшлар ва Ҳукумат ўртасидаги мулоқот кўприги
Агар ёдингизда бўлса, бир йил аввал Сизларга Ю-Репорт лойиҳаси ҳақида айтиб бергандим.
Ю-Репорт – халқаро платформа бўлиб, ЮНИСЕФ ташаббуси билан Ўзбекистонда ҳам жорий қилинди (ҳозирда 65 давлатда бор, биз Марказий Осиёда Ю-Репортни қўллаётган биринчи ва ягона давлатмиз).
Ю-Репортнинг асосий мақсади – ёшларни бирлаштириб, уларга ўз фикрини ифода этиши учун имкон яратиш ва Ҳукумат томонидан эшитилишига ёрдам бериш.
Бу қандай ишлайди?
📍Ҳар ҳафта турли давлат органлари, ННТлардан ёшларга ҳар хил мавзуда сўровномалар юборилади.
📍Ёшлар эса бу мавзуларга ўз фикрини бемалол билдиради.
📍Ёшларнинг фикрлари/жавоблари Ю-Репорт томонидан Ҳукуматга етказилади.
📍Ҳукумат ёшларнинг фикр ва истакларидан келиб чиқиб, уларга мўлжалланган дастурларни, қонун лойиҳаларини ёшларбоп қилиб ишлаб чиқиш имкониятини қўлга киритади.
Оддий қилиб айтсак, Ю-Репорт – Ёшлар ва Ҳукумат ўртасида мулоқот кўприги вазифасини бажаради.
Барча натижаларни реал вақт режимида кўриб бориш мумкин. Ҳозирда Ўзбекистонда минглаб ёшлар мана шу платформа орқали ўз фикрларини билдириб бормоқда.
Агар Сиз ҳам мамлакатимизда бўлаётган жараёнларда бевосита иштирок этишни хоҳласангиз, жамиятда ижобий ўзгаришларни киритишга ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз – албатта Ю-Репортга аъзо бўлинг. Сизнинг фикрингиз муҳим!
@UReportUzbBot га START сўзини юборинг ва рўйхатдан ўтинг.
Ким айтди, уйда ўтириб мамлакатимиз ривожига ҳисса қўша ололмаймиз, деб? 😊


