Ёжу техника институти ҳужжатларни қабул қилишни бошлади
Ўзбекистондаги биринчи хусусий ОТМ ҳужжатларни қабул қилишни бошлади
Ёжу техника институти — Ўзбекистондаги биринчи хусусий ОТМ — 2018/2019 ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилишни бошлади.
Ўзбекистондаги биринчи хусусий ОТМ - Тошкентдаги Ёжу техника институти 2018/2019 ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилишни бошлади, дея хабар қилди ОТМ маъмурияти Газета.уз`га.
ТЁТИ ҳужжатларни 1−31 август кунлари қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилади:
• архитектура ва шаҳарсозлик;
• фуқаролик қурилиши;
• муқобил энергия;
• бизнесни бошқариш;
• туризм.
Кириш имтиҳонлари 7−8 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Ҳужжатлар онлайн ёки Усмон Носир кўчаси 110-уй манзили бўйича қабул қилинади.
Телефон: 253−81−53, 253−02−19, 253−23−19, 280−56−02.
Қўшимча маълумотларни сайт ёки Facebook орқали билиш мумкин.
Тошкентдаги Ёжу техника институтини ташкил этиш тўғрисидаги меморандум 2017 йил ўзбек-корейс бизнес-форуми доирасида иимзоланган эди. ОТМ Ўзбекистонда таълим хизматларини кўрсатиш учун давлат лицензиясини 24 июль куни олди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
