Хушнудбек Худойбердиевнинг Янги йил табриги

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Хайрли 2019 йил!

Милодий тақвим бўйича яна бир йил тугаб, янгиси бошланишига оз фурсатлар қолди.

Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки, ортда қолган йил ҳам шахсий, ҳам касбий, ҳам ижодий фаолиятимда мен учун жуда баракали ва хайрли йил бўлди. Синовли кунларимдан қувончли кунларим кўпроқ бўлди.

Яратган ўзининг кўплаб неъматлари ва мукофотлари билан сийлади. Асосийси саломатлик, хотиржамлик ҳамда ҳалол ризқидан айирмади.

Ютуқлардан қувондим, хатоларимдан хулоса қилдим. Бир сўз билан айтганда ортда қолган йилнинг ҳар бир кунидан миннатдорман.

Азиз юртдошлар, ҳурматли дўстлар!

Кириб келаётган 2020 йилнинг ҳар куни Сизлар учун хайрли бўлишини, соғлиқ, бахт ва қувонч доимий ҳамроҳлик қилишини тилайман.

Она ватанимиз Ўзбекистон келаётган йилда янада гуллаб-яшнасин, хатоларимиздан ғалабаларимиз кўпроқ бўлсин, халқимизнинг ҳар бир вакили ўзини бугунги кундан ҳам кўпроқ бахтли ҳис қилсин, юртимизни тинчлик тарк этмасин.

Йил давомида яхши-ёмон гапларимга чидаб, мени кузатиб, хатоларимни кечириб, қўллаб-қувватлаб борган барча муштарийлардан миннатдорман. Саломат бўлинг!

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek