Байрам арафасида иш вақти бир соатга қисқартирилади
Matn31-dekabr, 2019, 14:541 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Бугун ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!
Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага 1 январь - Янги йил куни, яъни ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.
Бу дегани, масалан, кечки соат 6 гача ишлайдиганлар бемалол 17:00 да ишини якунлаши мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2
