Хорижлик талабалардан Ўзбекистон қанча даромад олади

Matn21-noyabr, 2018, 18:251 daqiqa0 koʻrish

Хорижлик талабалардан Ўзбекистон қанча даромад олади?

👉 Республикада жами 2 минг 377 нафар чет эллик талаба таълим олмоқда. Ушбу маълумотни Turon24га Инновацион ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

👉 2018 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда чет эллик талабаларни ўқитишдан тушган даромад 12,1 млрд сўм ва 106,4 млн АҚШ долларини ташкил этди.

👉 Миллий валютада "таълим" инвестициялари ҳажми бўйича Бухоро вилояти етакчи ўринни эгаллайди – 3,3 млрд сўм.

👉 Хорижий валюта ҳажми бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда – 75,9 млн доллар.

👉 Энг кўп хорижлик талабалар Хоразм вилоятида таҳсил олади – 1 минг 332 нафар.

👉 Хорижий талабаларнинг энг кам сони Наманган вилоятида – у ерда атиги 2 нафар чет эллик талаба ўқийди.

👉 "Таълим" даромади бўйича энг кам миқдор Навоий вилоятига тўғри келади – 10,7 млн сўм.

👉 Ўзбекистонда 54 та олий таълим муассасасида хорижлик талаба таҳсил олади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek