Халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича янги Фармон

Matn6-sentabr, 2018, 11:032 daqiqa0 koʻrish

Халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича жиддий Фармон қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрда “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

👉 умумий ўрта таълимни молиялаштириш учун Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобга олинган ҳолда халқ таълими вазири томонидан тасдиқланади;

👉 халқ таълими бошқармалари раҳбарлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, мактаб директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масаласи ҳокимлар билан келишилмайди.

👉 2019 йил 1 январдан бошлаб мактаблар фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинги тузилади;

👉 2019 йил 1 январдан бошлаб мактабларда ишлаётган пенсионер ходимларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади;

👉 муваффақиятли фаолият юритаётган мактаблар негизида тармоқли мактаблар ташкил этилади, ушбу тармоққа юкламаси паст коэффициентли мактаблар киритилади;

👉 2019 йил 1 мартдан бошлаб мактабларга болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали қабул қилиш тартиби жорий этилади;

👉 2018 йил 1 октябрдан бошлаб мактабларнинг васийлик кенгашлари тугатилиб, унинг ўрнига таркибига муассаса фаолиятига жиддий ҳисса қўшишга қодир энг фаол ота-оналар, битирувчилар, ҳомийлар ва бошқа шахслар киритиладиган, кузатув кенгашлари ташкил этилади;

👉 2019 йил 1 январга қадар ўқитувчиларни кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби қайта кўриб чиқилади, бунда асосий мезон тегишли фанни ўқитиш бўйича билим ва кўникма даражаси ҳисобланади;

👉 мактаблар фаолиятини текширишнинг ҳуқуқий асослари яратилади, хусусан мактаблар фаолиятини текширишга ваколатли органларнинг қатъий рўйхати, текширув тайинлаш ва ўтказиш мезонларини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори ишлаб чиқилади;

👉 Бош прокуратура мактабларни ноқонуний текширишга йўл қўймаслик устидан назоратни кучайтиради;

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek