Венгрия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0tahrirlangan
Петер Сийяртонинг Фейсбукдаги пости ва Сардор Умурзоқовнинг мактуби скриншоти
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқовнинг Венгрия Ташқи ишлар вазирига йўллаган расмий мактуби

«Ўзбекистондан миннатдормиз»

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан мамлакатга коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида Туркий Кенгашга аъзо мамлакатлардан ёрдам келганини маълум қилди. “Бу масалада биз Венгрия доимий аъзоси бўлган Европа Иттифоқидан ёрдам сўрадик, бироқ ҳеч қандай кўмак келмади. Кузатувчи мақомида бўлганимиз Туркий Кенгаш мамлакатлари эса ёрдам қўлини чўзишди” деди Орбан.

Венгрия ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Петер Сийярто эса ўз фейсбук саҳифасида Туркия ниқоб ишлаб чиқариш учун лозим бўлган 8 тонна матонинг экспорт қилинишига рухсат берганини, Ўзбекистон эса 150 минг дона ниқоб жўнатганини маълум қилиб, «Туркия ва Ўзбекистон ҳукуматларининг ёрдами жуда биз учун фойдали бўлди, биз бунинг учун ҳар икки давлатдан миннатдормиз» деб ёзди.

Ғайратхўжа Сайидалиевнинг Фейсбук саҳифасидан олинди

P.S.: Петер Сийярто Фейсбукдаги постига Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов мактубининг расмини ҳам илова қилган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek