ЎзЛиДеП «Лукойл» ходими билан боғлиқ ҳолатга муносабат билдирди
ЎзЛиДеП баёноти
Шу кунларда интернет сайтларида ва ижтимоий тармоқларда «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ раҳбар ходими томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган Жарқудуқ мажмуаси ишчилари шаънига номақбул сўзлар айтаётгани акс этган видеолавҳа кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.
Биз мазкур вазиятдан келиб чиқиб, хизмат вазифасини бажариш давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун масъул ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чораларини кўриш энг тўғри йўл деб ҳисоблаймиз. У ким бўлишидан қатъи назар турли миллат ва элат вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ҳамда шахсиятини топташга асло йўл қўйиб бўлмайди. Зеро, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатлари жуда яхши ривожланган.
O‘zLiDeP компания раҳбариятидан инсон шаънига нисбатан қилинган бундай тажовуз иштирокчисига нисбатан кўрилган чора юзасидан яқин вақт давомида жамоатчиликка ахборот бериш лозим деб ҳисоблайди. Зеро, шахс қадр-қиммати, унинг шаъни дахлсизлиги Ўзбекистон қонунчилиги ҳамда халқаро нормаларга мувофиқ олий қадрият ҳисобланади.
O‘zLiDeP матбуот хизмати
P.S.: Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, “Адолат” ва ХДП партиялари ҳам баёнот беришди.
Бу бўйича шахсий позициям аниқ: кимнидир ҳақорат қилгани учун у ким бўлишидан, яъни миллати, лавозимидан қатъи назар албатта жавобгарликка тортилиши керак, бундан бошқача бўлиши мумкин эмас.
Ва ўз навбатида холислик бўлиши учун айтаманки, инструкцияга амал қилмасдан, ўзининг ва ҳамкасбларининг ҳаётини хавф остига қўйган ходим(лар) ҳам тегишли тартибда жазоланиши керак.
👉 @xushnudbek 👈



