Saylov–2019 мобиль иловаси ишга туширилди

Matn14-noyabr, 2019, 10:481 daqiqa0 koʻrish

​​Марказий сайлов комиссиясининг сайлов жараёнларидаги фаолиятини осонлаштириш ва қўшимча қулайлик яратиш мақсадида “Saylov–2019” мобиль иловаси ишлаб чиқилди.

Илованинг маълумотлар базаси юклаб олингач, ундан офлайн тарзда, яъни интернет алоқасисиз ҳам фойдаланиш мумкин.

Унда сайловга оид қонун ҳужжатлари ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг норматив ва ҳуқуқий ҳужжатлари, сайлов комиссиялари фаоллари ҳақида маълумотлар, сайловчилар, комиссия аъзолари, сиёсий партиялар ва номзодлар ҳамда кузатувчилар учун услубий тавсиялар, сайлов фаолларининг билимини оширишга доир ўқув материаллари, китоблар ва мақолалар, сайлов мавзуси бўйича савол-жавоблар ўрин олган.

Бундан ташқари, ушбу мобил иловада сайловчиларга ўз сайлов участкасини топишида кўмаклашиш учун махсус ҳавола ҳам жойлаштирилди. Илова Android ёки iOS тизимларида ишлайди.
 
iOS учун юклаб олиш

Android учун юклаб олиш

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek