Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш давом этмоқда
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzРоссиянинг Самара вилоятидаги мана шу палаткаларда Ўзбекистонга кела олмаётган юртдошларимиз яшашмоқда. 1 октябрдан чегаралар очиляпти, балки шундан сўнг минг…Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби ахбороти
Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг турли ҳудудларидан ўз Ватанига олиб келиш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда, темир йўл ва чартер рейслари амалга оширилмоқда.
21 сентябрь куни 2 минг 641 нафар фуқарони Ўзбекистонга олиб келиш учун Москва шаҳридан 6 та, Санкт-Петербург шаҳридан 3 та, Ростов-Дон шаҳридан 1 та ва Туркиядан 2 та чартер рейслари амалга оширилди. Шунингдек, 253 нафар ҳамюртимиз “Uzbekistan Airways” AЖнинг “Тошкент-Минск-Тошкент” ва “Тошкент-Бишкек-Тошкент” йўналишларидаги ҳамда “Asiana Airlines”нинг “Сеул-Тошкент-Сеул” йўналишидаги мунтазам рейслар орқали Ватанга қайтди.
Бундан ташқари, 21 сентябрда “Ўзбекистон темир йўллари” AЖнинг поездларида 2 минг 538 нафар ҳамюртларимиз Новосибирск, Ростов-Дон ва Самара шаҳарларидан Ўзбекистонга етиб келишди.
Шуни қайд этамизки, коронавирус пандемияси шароитида фуқароларнинг оммавий тўпланиши вирусни юқтириш хавфини оширади. Aйниқса, соғлиғи хавф остидаги тоифалар (қариялар, ҳомиладор аёллар, беморлар, сурункали касалликка чалинганлар) учун бу ҳолат янада хатарлидир.
Россия ҳудудида бўлган ватандошларимиздан поезд станцияларида тўпланмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин талабларига қатъий риоя қилишларини яна бир бор сўраймиз.

