Uzbekistan GTL заводининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan

Шавкат Мирзиёев Uzbekistan GTL заводи очилиш маросимининг расмий қисмида нутқ сўзламоқда. Жумладан, завод имкониятлари ҳақида шундай деди:
«Мажмуада йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар (авиакеросин, дизель ёқилғиси, нафта, суюлтирилган газ) тайёрланади.
Натижада йилига 500 млн долларлик импорт ўрни қопланади, 200 млн долларлик экспорт ва 2 трлн сўмлик солиқ тушумлари таъминланади», — деди давлат раҳбари.
Бунга асослар қуйидагича:
✅ бу ерда чиқарилган авиакеросин бошқа заводларникига нисбатан жуда тоза ва сифатли, энг замонавий самолётларга мўлжаллангани учун, унга ҳамиша талаб юқори;
✅ заводда чиқариладиган дизель ёқилғиси камида Евро-6 стандартларига жавоб беради, минтақамизда бундай тоза маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхона умуман мавжуд эмас;
✅ натижада Ўзбекистонда авиация хабларини ташкил қилиш ҳамда юк ташишда хизмат қиладиган йирик логистика компанияларини ривожлантириш мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 6





