Урганчда уйлари бузилган аҳоли компенсация талаб қилмоқда
2019 йил май-июнь ойларида Урганч шаҳри Ашхобод кўчасидаги ерлар давлат эҳтиёжи учун олиб қўйилган ва ҳозирда 400га яқин хонадонда яшовчи аҳолининг уй-жойлари бузиб олиниб, Урганч тумани Чондирқиёт қишлоғидан ер ажратиб берилган ва тўлиқ кўчириб юборилган.
Бироқ, хонадон эгаларининг баъзиларига компенсация пули қисман бўлса-да берилмади.
26 июль куни Чондирқиёт қишлоғи ҳудудига кўчириб юборилган ва далада палатка ва чартак (капа) қуриб яшаётган, аммо 1-2 ойдан бери компенсация пулини ололмаётган аҳолининг сабр косаси тўлган.
Можаро юзага келган жойга вилоят ҳокими етиб келган ва муаммоларни қисқа фурсатда бартараф этишга ваъда берган. Шундан сўнг аҳоли тинчланиб, тарқалган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилган.
Умид қиламизки, Хоразм вилояти ҳокимлиги муаммоларни бартараф қилиш бўйича берилган барча ваъдаларни бажаради ва одамларни рози қилади.
Фото ва матн: Кун.уз
👉 @xushnudbek 👈
