Туҳмат ва ҳақорат учун қамоқ жазосини бекор қилиш муҳокамаси
Xushnudbek.uzVideo3 daqiqa0Manba:АйPulatov
Куни кеча Буюк Британиянинг «BBC» ўзбек хизмати билан суҳбатлашдик.
Мулоқотимиз давомида туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум этиш жазосини Жиноят кодексидан чиқариб ташлаш бўйича ишлаб чиқилган ва жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган қонун лойиҳаси, унда кўзда тутилган муҳим ўзгаришларнинг аҳамияти хусусида фикр алмашдик.
Энг муҳим масала — биров бировни ёки дейлик, журналист амалдорни ҳақорат қилган тақдирда, қамалмасин, озодликдан маҳрум этилмасин. Мақсадимиз шу.
Фурсатдан фойдаланиб, ОАВ ва медиа вакиллари, журналистлар, блогерлар, матбуот котиблари, шунингдек, ислоҳотларга бефарқ бўлмаган барча фуқаролардан янги қонун лойиҳаси билан танишиб, ўз таклифларини билдиришларини сўраб қоламан.


