Тошкентда жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади

Matn21-mart, 2020, 23:531 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

⚡️22 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади

Бугун бўлиб ўтган Республика махсус комиссиясининг йиғилишида 22 мартдан пойтахтимиздаги жамоат транспорти ҳаракти вақтинча тўхтатилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Унга кўра:

👉 эртадан бошлаб мулкчилик шаклидан қатъи назар ташувчилар томонидан хизмат кўрсатилувчи йўналишлар бўйича Тошкент шаҳри ҳудудида барча жамоат транспорти (автобус, метро ва йўналишли такси) ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади;

👉 жамоат транспорти ўрнига вақтинча Тошкент шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан махсус дезинфекция қилинган таксилар ҳаракатланади.

👉 ҳар куни йўналишга чиққан ҳар бир таксига СЭОМ томонидан дезинфекция қилинганлиги ҳақида маълумотнома бериб борилади.

❗️Жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган вақтда таксичилар томонидан йўл ҳақларини сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик чоралари кўрилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek